Муртад

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин Саволим хато бўлса олдиндан узр сорайман. Мени бир яқин қариндошим динда чиққанини эшитдик буни кўпчилик ўртолари уни таниган барча танишлари тасдиқлашди хатто фарзандини хам черковларга олиб борармуш(фарзанди айтиши бўйича) уни қайтаришга уриндик у бизга Алҳамдулиллаҳ мусилмонмиз дейди, жанозада йиğилиб қолсак саловат, Ихлос сураси ва Оятал Курсиларни хам ўқийди. Хуллас улар бизадан беркитишади, лекин шу қариндошимиз оғир касалга чалиниб қолди. Ўлим ҳақ, бир кун келиб бандаликни бажо келтиришса биламизки муртадларга жаноза ўқилмайди, лекин шу пайт домлаларга қай тариқада айтиш жоиз? Уларга исбот қилиб нимани кўрсатиш керак? Агар уларга улар диндан чиққан демасак бизга гунох ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай бўлса ҳам домлага айтиш керак. Гувоҳларни топиб исбот қилиб беринглар. Агар бундай қилмасангиз билиб туриб қилган бўлиб қаттиқ гуноҳкор бўласизлар. Мабодо ўлиб қолса ўша черковга бориб одаминглар ўлиб қолди деб айтинглар. Уларни ўзлари кўмишсин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar