Эр аёлига "Сен менга харомсан" дейиши

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 7 йил бўлди. Аллоҳга шукур хўжайиним билан бахтлимиз 3та фарзандимиз бор. Саволим шуки мен янги келинлик пайтимда хўжайиним "Намоз ўқимаган кунинг менга харомсан" деган эдилар. Ўша пайтлар ёшлик қилиб бу гапларга этибор қилмаган эдим. Намоз ўқимаган кунларим хам бўлган. Ўшанда мен уларга харом бўлиб қолмаганманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингиздан сўранг, ўша ҳаромсан деган сўздан нимани ирода қилган экан. Агар талоқни ният қилган бўлса сизга талоқ тушиб никоҳингизни янгитдан ўқитиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 04:15 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar