Дўст ҳақида

Ассалому алайкум! Мени ёшликдан ўсган қадрдоним дўстим бор эди! у билан урушиб қолганимизга чамаси 2 ой бўлди мен оша вақт Аллоҳга қасам деб дилимдан ўтиб қолган эди бу гаплар : "Аллоҳга қасам у кечирим сўрамагунича мен унга бир оғиз ҳам гапирмайман" бу гапим ўйлашимча тўғри эмас. Айб ундалигига мен ҳам у ҳам аниқ иқрор. Буни барча билади лекигин нима қилай дўстимда бу қасамимни нима билан ювсам бўлади? Дўстим сафарга кетябди экан ойлавий шароити зўр эмас, меники ўртаҳол унга пул бериб юбормоқчи эдим. У ёғда қийналмасин деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қасам бўлган тақдирда ҳам қасамингизни бузиб каффоратини тўланг. Инсонларни энг ёмони ичида гина сақлайдигани. Ундан ҳам ёмони унга узр айтилса қабул қилмайдигани. Ривоятларда и Ҳасан билан имом Ҳусайнлар бир сабаб бўлиб аразлашиб қолишиб гаплашмай юришганида саҳобалардан катталари имом Ҳусайнга гина сақламаликни насиҳат қилган эканлар. Шунда имом Ҳусайн “Бобомдан эшитгандим икки мусулмон аразлашиб қолиб қайси бири аввал салом бериб гап бошласа ўшанинг гуноҳлари кечирилади деб. Мен акамни аввал гап очиб мағфиратга эришсин деб кутиб турибман” деган эканлар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 05:53 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar