Мезбоннинг ҳурмати учун рўзани очиш
Ассалому алайкум! Кишининг рўзаси нафл рўза бўлса, мезбон ифтордан олдин рўзасини очишини илтимос қилса, очиши мумкин. Бу тўғрида бир қанча ҳадислар мавжуд. Биринчи:» Агар бирорталарингиз таом (зиёфат) га таклиф қилинса, ижобат қилсин (яъни таклиф қилинган жойга борсин) . Таомдан егиси келса, есин ва агар ейишни хоҳламаса тийилиши (емасдан ўтириши) мумкин».[1] Иккинчи:» Нафл рўза тутган киши ўша ерда бўлиб қолса, хоҳласа рўзасини тўлиқ қилиб тутиб қўйиши, хоҳласа рўзасини (ифтордан олдин) очиши мумкин».[2] Учинчи: Оиша (р.а) ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) олдимга кириб:» (Ейиш учун) Бирор нарсанг борми?»,- дедилар.» Йўқ»,- дедим.» Ундай бўлса, мен (бугун) рўзадорман»,- дедилар. Кейин бошқа бир куни яна олдимга кириб келдилар. Менга ҳайс[3] ҳадя қилинган эди. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳайсни яхши кўрганлари учун озгинасини олиб қўйган эдим. Шунда мен:» Эй Аллоҳнинг элчиси, бизга ҳайс ҳадя қилинган эди. Шундан сизга ҳам олиб қўйган эдим»,- дедим.» Олиб кел. Бугун кунни рўза билан бошлаган эдим»,- дедилар. Кейин ундан едилар ва:» Ихтиёрий рўза бу бир кишининг ўз молидан қилган садақаси кабидир. Хоҳласа беради, хоҳламаса ўзида олиб қолади»,- дедилар».[4] [1] Муслим, Аҳмад ва бошқалар ривояти. [2] Насоий» ал-Кубро» номли асарида, Никоҳ одоби деган дастурда шундай дейилган экан шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 05:53 | Савол-жавоблар | 132 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 05:53 | Савол-жавоблар | 132 | Рўза