Жума намозининг дуруст бўлиши

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва мухтарам устозлар! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг "Мўминнинг меърожи" китобида қуйидагини тушуна олмадим: "Жума намозининг дуруст бўлиш шартларидан яна бири ҳамма мусулмонлар учун масжидга кириш рухсати бўлишидир. Масжидга баъзиларнинг кириши таъқиқлаб қўйилса, ўша масжидда жума ўқиш дуруст бўлмайди." Агар талабаларга ўқиш пайтида жума намозига чиқишни тақиқлаб қўйилса ва ана шу талаба жума намозига чиқса, унинг ўқиган жума намози дуруст бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:04 | Савол-жавоблар | 138 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar