Қанчалик ҳақиқат
Ассалому алайкум! "Биз намоз ўқиш учун жойнамозга ўтирганимизда, Аллоҳ фаришталарига буюраркан: Бандам намоз ўқимоқчи... Унга оғир бўлмаслиги учун, елкасидан гуноҳларини олиб туринглар намозни адо этиб бўлгандан сўнг фаришталар: Ё Роббий намоз тугади, гуноҳларини яна юклайликми? Аллоҳ деркан: Бандам мени амалимни бажарди, мен қандай гуноҳларини юклай? Авф эт деркан! Мен шу жумлаларни бир ерда ўқиб қолдим. Иккиланябман, бу гаплар қанчалик ҳақиқат?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу лафзда бирор ҳадис топилмади. Аммо шунга ўхшаш бошқа саҳиҳ ривоят мавжуд:عن جبير بن نفير : أن عبد الله بن عمر رأى فتى وهو يصلي ، وقد أطال صلاته وأطنب فيها ، فقال : من يعرف هذا ؟ فقال رجل : أنا . فقال عبد الله بن عمر : لو كنت أعرفه لأمرته أن يطيل الركوع والسجود ، فإني سمعت رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول : " إن العبد إذا قام يصلي أتي بذنوبه ، فجعلت على رأسه وعاتقيه ، فكلما ركع أو سجد تساقطت عنه Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Абдуллоҳ ибн Умар бир йигитни намоз ўқиётган ҳолда кўрди. У намозни жуда узун қилган эди. Шунда: Буни ким танийди?, деди. Бир киши айтди: Мен танийман. Абдуллоҳ ибн Умар деди: Агар уни таниганимда рукуъ ва саждасини узоқ қилишини буюрар эдим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан деяётганларини эшитганман: “Албатта банда намоз ўқий бошлаганида гуноҳлари келтирилади ва унинг боши ва елкази узра қўйилади. Ҳар рукуъ ва сажда қилганида ундан соқит бўлиб боради”.
Байҳақий Сунанул куброда, Табароний Авсатда ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
16 Сентабр 2022, 21:20 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз