Хизмат устига пул қўйиш

Ассалому алайкум! Мен мехмонхонада администратор бўлиб ишлайман. Бизда баъзида мехмонлар шахар айлантиришга машина топиб беришимизни ёки пездга билет олиб беришимизни сўрайди. Бу бизнинг хизмат вазифамизга кирмайди. Саволим шуки машина топиб берсам ёки билет олиб берсам ва устига ўзимни хақимни қўйсам бўладими? Масалан шахар айлантириш юзмин сўм мен яна юзминг сўм қўшиб айтаман. Шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мижоз билан келишиб олинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:32 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar