Яхшиликлар сабабчиси

Ассалому алайкум! Бошимизга келаётган мусибатларга фақатгина ўзимиз сабабчилигимизни ўқиб, ўргандик ва бунга шубҳам йўқ. Бизга келаётган яхшиликлар барчаси Аллоҳдан. Бунга ҳам шубҳам йўқ. Мана шу Аллоҳ таоло томонидан бизга келаётган яхшиликларни сабабчиси ўзимиз дейиш мусулмончиликка тўғри келадими? Яъни дуо қилиб сўрадим, хоҳладим, яхшиликдан умид қилдим ва шу сабаб Аллоҳ етказди деса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йўқ, Аллоҳнинг фазлидан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 144 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar