Тижоратдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Биз дўконларга турли хилдаги товарларни қарзга тарқатамиз. Бир хил дўкондорлар билан муддатини келишамиз, баъзилари билан эса келишмай кетамиз. Бир ҳафта ёки ўн кундан сўнг пулини оламиз. Саволим шундан иборатки, яқинда бир танишим муддатини келишиб олмасанг рибо бўлади, деди. Шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишиб олишингиз шарт. Мабодо вақтида қилиб беролмаса яна муддат беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 130 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar