Исломий каналларда рекламалар

Ассалому алайкум! Телеграмм сайтидаги исломий каналларда яни намоз дарслари номли каналда аъзо бўлганман Хар замонда реклама қўйилади, рекламани қандайлиги ахамиятсиз менимча (реклама қилинаётган нарсалардан бири бу латарея ўйини телефон ва пул ютуқлари бор омадизни синаб кўринг) деган реклама. Бу лоторея ўйини қиморни бир турими? Исломий каналда шу рекламани қўйилиши яхшими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Лоторея ўйинлари қиморга киради. Диний каналда қўйиш ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar