Муолажа истаб
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокату ҳурматли СҲАЙХ ХАЗРАТЛАРИ сиздан бир ҳолатнинг муолажасини со‘рамоқчи эдим.Бир о‘қитувчи шахримиздаги коллежлардан бирида ишлайди,я‘ни дарс беради.1 йилда о‘қувчиларга 2 марта имтиҳон бо‘лади.Имтиҳон бахоси о‘қувчиларнинг рейтинг дафтарчасига қо‘йилади.Минг афсуски ко‘пгина о‘қувчилар 3 бахо билан ҳам имтиҳондан о‘та олишмайди ва ба‘зи о‘қувчилар бахо олиш учун, ба‘зилари эса рейтинг дафтарчасидаги бахолар фақат 5 бо‘лиши учун ҳам о‘қитувчига ма‘лум бир миқдордаги пул бериб бахо олишни таклиф қилишади.О‘қитувчи о‘қувчини билимига ко‘ра умуман бахо қо‘ймаса деярли 50-60 % о‘қувчи ҳайдалиши керак буни эса иложи ё‘қ чунки ма‘мурият турли бахоналар билан о‘ша о‘қитувчини о‘зини ҳайдашади,ёки бу ишни амалга оширишни то‘хтатади.О‘қитувчи о‘қувчи рози бо‘либ берган пулни олиб бахо қо‘йиб бериши керакми? Бу 1-ҳалот.Иккинчи ҳолатда эса о‘қитувчиларнинг о‘злари ма‘лум миқдордаги пулни о‘қувчидан талаб қилиб бахо қо‘йишини айтади о‘қувчи рози бо‘либ о‘ша пулни бериб бахо олади,я‘ни о‘қувчи барибир о‘қиса ҳам фойдаси ё‘қлигини, о‘злаштира ололмаслигини айтиб рози бо‘лади.Бу икки ҳолатда о‘қитувчи нима қилиши керак? Агарда пул олиб қо‘йиб шу ҳолатлардан бирини о‘қитувчи бошидан о‘тказган бо‘лса нима қилиши керак.Нима қилса ҳаромдан узоқда бо‘лади?Жавоби учун олдиндан рахмат.ОЛЛОХ сиз ва биз барчамиздан рози бо‘лсин.ОМИН.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тамагирлик билан пул олиб баҳо қўйиш мутлақо мумкин эмас.- Ўзи истаб берганда ҳам пул олиб баҳо қўйиш мумкин эмас.- Бу ҳаром ишни қилмагани учун ишдан ҳайдалиб маошсиз қолиш хавфи бўлса, оддий вараққа бор баҳони қўйиб идорага берсин. Улар нима қилса ўзи билади ва ўзи жавоб беради.
7 Май 2022, 10:49 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром