Қандай ҳолда мусофир ҳисобланаман?

Ассалому алайкум! Мен Тошкентда ўқийман ва асли турар жойим Тошкентдан 180 км узоқликда. Тошкентда турғун бўлиш муддатим 2 ҳафтадан баъзан 1 ойгача ҳам чўзилади ва 2-3 кунга уйга ҳам бориб тураман. Ушбу ҳолатда мен мусофир ҳисобланаманми, намозларимни қаср қилиб адо этишим лозимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энг ками 15 кеча-кундуз тураман деб ният қилиб келганингизда муқим бўласиз. Ундан камроқ тураман десангиз мусофир бўласиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:22 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar