Мархумнинг кийимлари

Ассалому алайкум! Яқинда синглим оламдан ўтди, мархум синглимни кийимларини кийиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизда мерос масалаларига жуда бепарволик қилинади. Бир инсон вафот топдими ким бўлишидан қатъий назар ундан қолган ҳар бир нарса, оддий бир пайпоқ ҳам меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади. Ҳатто касаллигида ичган дориларидан қолганлари ҳам. Шариатга мувофиқ тақсим қилинмасдан туриб кимдир ундан ўзига олиб олса ўғирлик қилган ҳисобланади. Гарчи вафот топган инсон кимнидир ўз отаси ёки онаси бўлса ҳам. Мабодо вафот топувчининг балоғатга етмаган фарзандлари бўлса бунинг ҳукми янада оғирроқ бўлиб, бу етимни ҳаққини ейиш бўлади. Шунинг учун тездан меросни биладиган бирор олимга мурожаат қилиш керак. Меросни Аллоҳ таолонинг Ўзи тақсимотини тайин қилиб қўйган. Ҳисобини чиқаришда мурожаат қилинса бемалол ёрдам беришимиз мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:22 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar