Холодец ҳаромми

Ассалому алайкум! Мол туёғидан холодец пиширилади. Яқинда эшитиб қолдим, мол туёғи(ёки умуман туёқ) халол эмас деб. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром деган одам иймонига эҳтиёт бўлсин. Шариатга мувофиқ сўйилган ҳайвоннинг қуйидагиларидан бошқа аъзолари ҳалол.  Ҳатто юнги ва суяги ҳам. Баъзилар желатин аралаштирар экан. Бу ишни қилувчилар желатинни ҳукмини ўрганиб қўйишсин. Желатин чўчқадан олинган бўлса жоиз эмас.
1. Эркак ҳайвоннинг закари. 2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.4. Ҳайвондаги без.5. Ҳайвондан оққан қон. 6. Ўт пуфак.7. Сийдик турадиган аъзо. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar