Қум талоқ

Ассалому алайкум! Мен 2012-йилда турмуш қурганман. 2 ой ўтиб ҳўжайним билан тортишиб қолдик ва менга сафарда бўлганлари учун смс орқали талоқсан деб ёздилар. Бир хафтадан сўнг қайтиб келиб ниятим қалоқ қилиш эмасди деганлари учун бирга яшадик ва ҳозирда 2 фарзандимиз бор. Қайта никоҳ ўқитмаганмиз. Яқинда яна тортишиб қолдик улар хозир жазони ижро этиш муассасидалар. Телефонда ва олдиларига борганимда қум талоқсан деб айтдилар. Энди қилган ишларидан ўзлари афсусда бирга яшамоқчимиз. Жахл устида айтдим ёмон ниятим бўлмаган деяптилар, лекин мен энди йўл йўқ деяпман. Илтимос тўғри йўл кўрсатсанглар, чунки 15 кундан сўнг уйга қайтадилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизларга энди йўл йўқ. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar