Номигагина калима қайтарса

Ассалому алайкум! Бирор буддавий динига мансуб одамга Калимаи шаҳодатни айттирса у мусулмон бўладими? унга исломни қабул қилишни таклиф қилса лекин у рози бўлмаса. Шунда хеч бўлмаса савоб учун Калимаи шаҳодатни айттирса унинг натижаси қандай? ман эшитгандим: кимда ким бир маротаба бўлсада Калимаи шаҳодатни айтса Жаннатни бир бор кўришга мушарраф бўлади деб. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Калимани айтишнинг ўзи мусулмонликка далолат қилмайди. Шариатимизда шариат амалларини зиммасига олиш деган нарса ҳам шарт. Бу топилмаса уни мусулмон дейилмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 139 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar