Рўза очилиш ҳукмидан бехабар бўлганда
Ассалому алайкум! Мен Рамазон рўзасини тутдим. Аммо шундай ҳолат бўлдики мен рўзани қазоси ва каффорати вожиб бўладиган амалларни билмай баъзиларини бажариб қўйдим. Рамазон қўлланмасини Рамазон бошида бир кўриб чиққан эдим. Рамазон охирида Ҳайит муносабатидаги ихтилофли масалага ойдинлик киритиш мақсадида яна бир ўқиб чиққанимда баъзи рўзани бузувчи яъни қазо ва каффоратга олиб борувчи амалларни кўрдим. Мен билмаганлигим туфайли тутган рўзам ИншаАллоҳ қабулми ёки тутиб беришим барибир шарт бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатда зоҳирга қаралади. Аллоҳ қабул қилганми ёки йўқми бу Аллоҳга аён. Шариат ҳукмига кўра сиз бузган бўлсангиз қазосини, агар каффорат вожиб бўладиган ишни қилган бўлсангиз каффоратини ҳам адо қилишинг керак бўлади. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар