Аллоҳга қасам ичиш

Ассалому алайкум! Аллоҳқа қасам бошқа сигарет чекмайман деб, бир қанча муддатдан сўнг уни бузса, бузилган қасамга 10 та мискинни тўйдир, кийинтир, қул озод қил ёки рўза тутиб бер дейилган. Қасам бузилгач ўша одат бир неча бор такрорланса ҳам 3 кун рўза тутиладими ёки унинг муддати ўзгарадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима деб қасам ичганингизни аниқ сўзма-сўз ёзинг. Агар “бошқа сигарет чекмайман” деган бўлсангиз бир марта каффорат вожиб бўлиб, қолганларига вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 151 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar