Уй ва бино сотилишда ўртакашлик

Ассалому алайкум! Менга танишларим ўзлари қурган бино ва уй(ховли уй ёки квартира) сотишда ёрдам бер деб илтимос қилиб туришади. Менинг вазифам уларга клиент топиб бериш, қолганини ўзлари ўзаро келишиб олишади (нархи, тўлов тури, тўлов шартлари ва хоказо). Сотилгандан кейин улар(эгаси) менга ўзлари рози бўлган холда пул чиқариб беришади(яъни мен уларга шунча берасан деб гапирмайман). Шу пулни олсам менга халол бўладими? Агар мен шу жараённи таниш маклерларим орқали қилсам, масалан маклер ўзи клиент олиб келади ва нархини клиент билан эгаси гаплашади, яъни мен хам маклер хам аралашмаймиз (чунки маклерлар нархига аралашса, улар одатда жуда баланд нарх айтиб юборишади) ва сотилган нархдан эгаси маклерга 3 фоиз чиқариб беради ва менга ўзи кўнглидан чиқариб беради. Бу вазиятда мен олган пулим халол бўладими ёки маклерни аралаштирмай ўзим қилганим маъқулми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/602

7 Май 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar