Рўза тутолмаслик

Ассалому алайкум! Рўза ойи киргандан буён қолдирмасдан тутдим. Шу охирги 5 кун ичида ошқозонимда ўзгариш бўлиб, озгина овқат есам ҳам қаттиқ оғриқ бера бошлади. 3 кун эътибор бермадим, лекин 4-куни бу оғриқдан ётиб қолдим. Уйимдагилар бир оз рўза тутмаслигимни, ошқозоним тузалишини айтишди. Бир оз муддат шу сабабли рўза тутмай турсам гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунчалик оғриқда рўзани кечиктиришингиз мумкин. Қолдирганларингизни қазосини кейин тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 10:20 | Савол-жавоблар | 161 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar