Нафл ва суннат намози
Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишнинг макруҳ ва харом қилинган вақтлари ҳақида ўқиб қолдим ва қуйидагини ўқидим: "Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш макруҳ". Мен бомдод намозини масжидга чиқиб ўқишни бошлагандим. Масжидга етиб боргунимча тонг отиб азон айтилган бўлади. Лекин фарз намозгача тахминан 20-30 дақиқа вақт бўлади. Масжидга кириб энг аввал 2 ракат тахиятул масжид намозини ўқийман, кейин эса бомдоднинг 2 ракат суннат намозини ўқийман. Бундай холатда тахиятул масжид намозини ўқиш макруҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри қилар экансиз. Ундан кўра кирганингиздан қазоларингизни ўқинг. Шунга рухсат бор. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз