Аллоҳнинг Пайғамбарларини ва азиз Авлиёларни Васила қилиш
Ассалому алайкум! Алихон Тўра Соғунийнинг Тарихий Муҳаммадий китобларида (523 бет) “Пайғамбарлар ва Азиз авлиёларнинг қабрига бориб улардан мадад сўраш ёки уларни васила қилиш шариатда тақиқланмаган” деб ёзилган экан. Ва бу савол аввал ҳам берилган экан ва бунга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ қуйидагича жавоб берган эканлар: "Дуо қилишда бошқани васийла қилиш. Аҳли сунна вал жамоа мазҳабида бу иш жоиз." Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир кўзи ожиз киши келиб дуо сўрагани ҳақидаги ҳадис келтирилган. (савол рақами: №7731 2011йилда жавоб берилган). ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/7731. Лекин Ислом.уз порталига тегишлик "Сийрат.уз" сайтида "Араблар Динлари" деган мақолада қуйидаги маълумот берилган экан: ҳттп://сийрат.уз/мақола/153%Ф0%9Ф%91%88. Ҳолбуки, улар ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида деб билишарди. Бут-санамларга сиғиниш ва ширк кўринишларининг илк пайдо бўлиши қуйидагича бошланган эди: Одамларда қачонки фаришталар, пайғамбарлар ва Аллоҳнинг солиҳ бандалари бўлмиш авлиё ва тақводор зотларни Аллоҳга энг яқин кишилар, уларнинг Аллоҳ ҳузурида даражалари юксак, мартабалари олий, деган ишонч пайдо бўлгач ва улардан баъзи мўъжиза ва кароматлар зоҳир бўлганини кўришгач, Аллоҳ Ўзига хос ишлардан баъзиларининг тасарруфини уларга бўйсундириб берган, улар мана шу тасарруфлари ва Аллоҳнинг олдидаги обрў-эътиборлари туфайли Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан оддий бандалар ўртасида шафоатчи бўлишга муносиблар, ҳеч бир кимса Аллоҳга бўлган ҳожатини бевосита уларсиз арз қилмаслиги лозим, чунки улар бандаларнинг Аллоҳга воситачиларидир, Аллоҳ уларнинг воситасида қилинган дуоларни асло рад этмайди, шунингдек, Аллоҳга бўлган ибодат ҳам улар воситасида адо этилиши лозим, улар юқори мартаба эгаси бўлганлари боис бандаларни Аллоҳга яқинлаштира оладилар, деган фикр ўрнашди. Мана шу эътиқодларидан келиб чиқиб уларни ўзлари билан Аллоҳ ўртасида воситачи қилдилар ва қўлларидан келганча уларга яқинлик ҳосил қилишга ҳаракат қилдилар. Кўпларининг ҳақиқий ёки хаёлий сурат ва ҳайкалларини ясаб, ибодатларида рўпараларига қўйиб оладиган бўлдилар. Мана шу сурат ва ҳайкаллар санамлар деб номланарди. Баъзан эса уларнинг ҳайкал ва суратларини ясамасдилар, балки қабр ва мозорларини, айрим қароргоҳ ва тушиб ўтган, дам олишган жойларини муқаддас санаб, у ерларга қурбонлик ва назрлар келтиришар, ҳар хил кўринишдаги ибодатлар билан сиғинишарди. Муқаддас саналувчи шундай ўринлар васанлар деб аталарди. Бут-санамлар ибодатида бир қанча маросим ва удумлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятини Амр ибн Луҳай ўйлаб чиқарган эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, бирор кимсани ёки авлиёларни Аллоҳдан дуо сўраётганимда васила қилсам бўладими? Васила қилишни шартлари қандай, яна бошқа турлари ҳам борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ йўлида бу қилаётган ишларингизга Аллоҳнинг ўзи барокат берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мадад сўраш бошқа, мутлақо жоиз эмас. Васила қилиш бошқа масала. Бу жумла китобга нотўғри тушиб қолибди. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/661
1 Май 2022, 07:11 | Савол-жавоблар | 183 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мадад сўраш бошқа, мутлақо жоиз эмас. Васила қилиш бошқа масала. Бу жумла китобга нотўғри тушиб қолибди. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/661
1 Май 2022, 07:11 | Савол-жавоблар | 183 | Ақийда