Яна нима қилсам бўлади

Ассалому алайкум! Ёшим 28 да, болалигимдан бошлаб намоз, Қуръон ўқиман, лекин хеч амал қилмаган эканман. Хозир Аллоҳга бехисоб шукур анча тушуниб етдим, авваллари рўза тутмаганман хозир рўза тутяпман кун ора тахажжуд ўқийман. Аллоҳдан кечирим сўраб истиғфор айтаман, мусиқа тингламиман, иғво қилмасликка, бировни дилини оғритмасликка астойдил харакат қиламан, лекин ичимда нимадур барбир хеч тинчлик бермайди. Аллоҳ аввалги гунохларимни кечирадими йўқми деб қўркиб кетаман ёки бу шайтоннинг ишими билмиман. Марузалар эшитсам мўмин бўлмаган инсон бундай ишлар қилади деб ёмон нарсаларни гапиришса ман шунақа қиламан ман жаннатга киролмиманми деб йиғлайвераман. Тўғриси кимдан маслахат сўрашни билмадим яна нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлиш шайтоннинг иши. Сиз Аллоҳнинг азобидан қўрқиш билан бирга, раҳматидан умидвор бўлишни ҳам ўрганинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar