Сингилга закот

Ассалому алайкум! 1 саволим: Синглимга закот берсам бўладими? Турмушга чиққан. Эрининг хам ўзининг хам нисобга етган пули йўқ. Эри кира қилиб пул топади синглим хам боғчади ишлайди. Мошинасини 50% пулини банкка тўлаб олишган. Қолган 50% кредитда банкдан қарз. Хар ой 2 ярим милиондан тўлашади. 2. Арендага мошина берганман. Умумий қиймати 11000 $. Ўтган йили бу пуллардан закот ажратганман. Қайтарган ярим пули нисобга етган, лекин 1 йилга тўлмади. Закот ажратаманми ярмини берган пулимдан? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Синглингизга берсангиз бўлади. Фоизга машина олганлар барибир кўкаришмайди. Ҳалолдан иш тутишларига йўл кўрсатинг. 2). Ажратасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar