Оилани алоҳида қилиш

Ассалому алайкум! Мисол учун 1 оилада 3 ўғил 2таси уйланган (соғ болишсин) ота-онаси яшашади. Катта ўғил катта лавозимда ишлайди 2 ўғли бор лекин ота уйини асосий харажатини кутаради. Шу сабабдан алоҳида уй қилимаган ва алоҳида уй қиламан деса ота-онасини ранжитиб қўйишдан қўрқади. Лекин уй 3 хонали. 1 хонада 2- ўғил хотини ва боласи билан яшайди. 1 хонада катта ўғил хотини ва 2 ўғил [бир ёш ва 3 ёш] билан яшайди. 1 хонада ота-она ва кичик ўғил яшайди. Катта ўғил турган хонада компютр бор. Кичик ўғил кун бути коптутрда ишлайди. Катта ўғилни хотини оғир-босиқ эрини айтганида юради[шукур]. Лекин онасини катта келиндан кунгли тўлмайди. Яқинда ҳам катта келин отасиникига ётиб келди. Албатта катта ўғил уйда кам бўлади. Катта келин келганда кичиг ўғлини иссиғи чиққан. Онаси катта ўғилга хотининг отасиникига бориб болани касал қилди деб шикоят қилади. Катта ўғил онасига болада касал бўлади тузалади биз ҳам ёшлигимизда роса кўп касал бўардикку деб айтади. Онаси эса бу гапни менга айтгинча хотинингга айт болага яхшилаб қарасин деб кичиг ўғлини шахарга қизиникига олиб кетади. Агар яхши қарамаса каттасини ҳам олиб кетишини айтади. Бу вазиятда жатта ўғил нима қилсин. Бу эртакдек бўлиб кетган бўлса узр аммо бу вазиятни тўлиқ тушунишингиз учун ва батафсилроқ жавоб беришга ёрдам берар деган умиддаман. Хозирда хотиним кийим алмаштириш учун уйдан одам чиқишини кутади мен уйда кам бўламан. Алоҳида чиқсам бўладими деб сўраса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алоҳида яшашга тайёргарликни кўриб тураверсин. Ота-онага билдириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar