Кўзи ожиз одам имом бўлиши

Ассалому алайкум! Биз ётоқхонада 3 киши турамиз. Бир ўртоғимизнинг кўзи ожиз, лекин тажвитни ўрганган. Деярли бир йил унга иқтидо қилиб ўқидик. Яқинда ўша ўртоғимиз бошқа бир кўзи ожиз кишидан “кўзи ожизлар имомлик қилолмайди” деган гапни эшитибди. Шу гап тўғрими? Агар тўғри бўлса олдин ўқилган намозлар нима бўлади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўзи нажосатдан сақланишлиги аниқ бўлса унга иқтидо қилиш жоиз. Одатда усти бошига нажосат текканини кўрмай қолади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 17:22 | Савол-жавоблар | 148 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar