Ҳалол ризқ
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволни бир танишми илтимоси билан йўллаябман. Танишим сўйилган қўйни тeрисини олиб қайноқ сувда ивитиб юнгини (жунини) тозалаб ўша тeридан тўйларда пўст думба қилиш билан шуғулланаркан. Унинг иши ҳалолми? Қўй тeрисини истeъмол қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қўй териси шаръан ҳалол. Устига қайноқ сув қуйиб юнгини юлиш ҳам ҳалол. Қозонга солиб қайноқ сувда қайнатса теридаги нажосатни ичига шимиб тери ҳам нажосат бўлиши мумкин. Терини устидан қайноқ сув қуйса ёки қайнаб турган сувга бир солиб тезда тортиб олса нажосат бўлмайди. Мисрда ҳам бу каби нарсалар бўлган ва уни самийт дейилади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 01:02 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳалол ва ҳаром