Қабр қисиши
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло «Фуссилат» сурасида шундай марҳамат қилади: » Албатта Парвардугоримиз Аллоҳдир дeб, сўнгра ёлғиз Аллоҳга тоат ибодат қилишда тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига ўлим пайтида фаришталар кeлиб дeрлар: қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган «жаннат» хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз.
Биламизки, Қуръон ва Ҳадис бир бирига зид эмас. Лeкин Имом Аҳмаддан кeлтирилган ривоятда:
— Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу Алайҳи Вассалам шундай дeйдилар:
«қабирнинг бир қисиб қўйиб юбориши бор. Агар мана шу қисиб қўйиб юборишликдан кимдур қутилиб қолиши кeрак бўлганда Сад ибн Муоз қутилиб қолган бўлар эди» дeйилган.
Савол: мана шу ҳадис қанчалик саҳиҳ? Албатта буни эшитиб ғамгин бўлмай бўладими. Мана шу ҳадисга ўхшаган бошқа ҳадисларни эшитиб ўқиганмиз. Жавоб учун раҳмат .
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: هَذَا الَّذِي تَحَرَّكَ لَهُ الْعَرْشُ، وَفُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَشَهِدَهُ سَبْعُونَ أَلْفًا مِنَ الْمَلَائِكَةِ لَقَدْ ضُمَّ ضَمَّةً، ثُمَّ فُرِّجَ عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ هُنَا وَالشَّيْخَانِ فِي الْفَضَائِلِ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра у қўйиб юборилди», дедилар». Бу жойда Насаий ва икки Шайх «Фазийлатлар» бобида ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни ансорийларнинг Авс қабиласи бошлиғи, улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳақида айтганлар. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу вафот этиб, руҳлари кўтарилганида у кишининг ҳурматларидан Арши Аъло ҳаракатга келган, осмон эшиклари очилган экан. У кишининг ўлимлари ва жанозаларига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган экан. Лекин шунчалик улуғ мақомга эга бўлишларига қарамай, қабрга қўйилганларида у киши ҳам қабр томонидан бир марта сиқилган, кейин қўйиб юборилган эканлар. Имом Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, қабрнинг бир босиши бор. Агар ўша босишдан бирор киши нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди», дейилган. Ушбу қабрнинг сиқишидан фақат Пайғамбар алайҳиссаломлар ва балоғатга етмаган болаларгина четда қолар эканлар. Чунки бу икки тоифада умуман ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Қолганлар эса бунга албатта дучор бўлар экан. Гуноҳи озларни қабр сиқиши озроқ, кўпларники эса кўпроқ бўлар экан. Шунинг учун иложи борича гуноҳдан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Шариатимизда қайси иш гуноҳ дейилса, албатта ўшанинг яқинига бормаслик керак. Эй Биру Бор, ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ! Сенинг Ўзингдан бизни қабр азобидан сақлашингни сўраймиз! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:54 | Савол-жавоблар | 183 | Ҳадислар