Турмуш қурушлик
Ассалому алайкум! Оилада 5 қиз фарзандмиз. Ота онам ҳам биз ҳам тақво йўлидамиз алҳамдулиллаҳ. 1-турмушимдан 1 нафар қиз фарзандим бор. Тақводор бўлмаган инсонга турмушга чиқдим, қарс икки қолдан чиқади балки сабрсизлигим сабабми ажрашдик. Бу орада тақводор деб ўйлаган инсонга никоҳландим, лекин у кучли нашага берилган тақво йўлини ниқоб қилган инсон бўилб чиқди. Бир неча бора смс орқали ҳам уч талоқ берган. Қизимга ҳам бефарқ. Ота онам уйига қайтдим. У эса ҳар хил бўхтонлар билан номимни булғаб келмоқда. Хижоби ниқоб тарзидаги гаплар. Унга нисбатан эса ҳеч қандай фикр ҳам чора ҳам кўрмаяпман. Аллоҳ мушкулимни осон қилсин. Ҳозирда 1-турмуш ўртоғим у билан никоҳ ўқитиб яна яшашимни сўраяпти. Лекин ўтмишимни юзимга солиб анча азоб беряпти. Ҳар иккисига ҳам жавоб бермаяпман. бундай вазиятда нима қилмоқлик жоиз? Турмушга чиқишликдан кўнглим қолди астағфуриллаҳ!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истихора қилаверинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истихора қилаверинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш