Нақд пул ва пластик карта
Ассалому алайкум! Қуйидаги икки ҳолатда рибо бор-ёки йўқлиги ҳақида билмоқчи эдим: 1. Бир тараф нақд пулда қарз берди ва иккинчи тараф олган қарзини маълум муддатдан сўнг пластик карта орқали қайтарди. Қарз берувчи пластигига тушган пулни банкомат орқали нақд қилмоқчи бўлса, маълум фоиз ундирилади. Қарз олувчи эса бу ҳолатни ўйламаган бўлади. 2. Бир тараф қарзни пластик картада беради ва нақд пулда қайтариб олади. Пластик картада ўтказаётган пайтда тўлов тизими ўзининг хизматини, яъни фоизини олади. Бу ҳолатда ҳам қарз олувчи фоизни ўйламаган бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккисида ҳам рибо йўқ. Валлоҳу аълам!
23 Август 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккисида ҳам рибо йўқ. Валлоҳу аълам!
23 Август 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром