Илмсизлигим сабаб саволлар исканжасидаман
Ассалому алайкум! Мен 3 йилдан бери турмуш ўртоғим билан оилавий жанжаллар сабаб бирга яшамайман. Ота-онамни уйидаман. Бирга яшамасакда лекин қонуний эр-хотинмиз. Эрим уйланган ва битта болали ҳам бўлди. Судга ажрим қилиб беринг деб ариза берганда, фарзандларимиз борлиги сабаб ажрим қилмади. Саволим шуки, эрим менга талоқ, жавобингни бердим каби сўзларни айтмаган, лекин судга ажрашаман ажрим қилиб беринг деган. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилганми? Агар бошқа турмуш қурмоқчи бўлсам эримдан жавобимни олишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса “судга ажрашаман ажрим қилиб беринг” деган гап билан талоқ тушиб қолмайди. Сиз талоғингизни олишингиз ва иддангизни ўтиришингиз шарт. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 10:48 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш