Одоблар хазийнайси китобидан
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбар алайҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум. Юртимиз мусилмонлари учун тақдим этаётган жилд-жилд китобларингиз учун Сизга алоҳида ташаккурлар бўлсин. Фазийлатли Шайх жаноблари! "Одоблар Хазийнаси" китобининг 4-жуз, 42-бет, 996-ҳадис шархида: "Бу ҳадиси шарифда отлиқ пиёдага салом бериши очиқ-ойдин баён қилинмоқда" дейилган. Мазкур жумладаги "отлиқ пиёдага" ибораси хато кетиб қолмаганмикин? Буни ўрнига:"отлиқ ўтирганга салом бериши" бўлиши керак эмасми? Шу китобнинг 286 бет, 1204-ҳадис маъносининг таржимаси охирги жумласида "Ўз нафсимга ёмонлик қилишдан ёки мусулмонга жалб қилишдан" деб ёзилган, аслида, "Мусилмонга жабр қилишдан", бўлиши керак эмасмикин? Ҳарзат! Мулохазаларим хато бўлиб, одобсизлик қилган бўлсам мени афу этинг! Ҳурмат ва эҳтиром ила Абдурраҳмон.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Отлиқ пиёдага тўғри.- Жабр тўғри.
7 Май 2022, 22:07 | Савол-жавоблар | 169 | Китоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Отлиқ пиёдага тўғри.- Жабр тўғри.
7 Май 2022, 22:07 | Савол-жавоблар | 169 | Китоблар