Ҳомиладорликда уч талоқ

Ассалому алайкум! 2 ойлик ҳомиладорлик вақтимда турмуш ўртоғим 3 талоқсан деб бир марта айтганди. Хозирги вақтда 7 ойлик хомиладорман. Энди ярашмоқчилар, бизи вазиятда қандай йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирга яшашга йўл йўқ. Ҳомила туғилгач иддангиз чиқади. عن مجاهد قال: (كنت عند ابن عبَّاس، فجاءه رجل، فقال: إنَّه طلَّق امرأته ثلاثًا، فسكت حتى ظننت أنَّه سيردُّها إليه، فقال: ينطلق أحدكم فيركب الأُحْمُوقة  (1) ، ثمَّ يقول: يا ابن عبَّاس! يا ابن عبَّاس، إنَّ الله قال: وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا [الطلاق: 2]، وإنَّك لم تتَّق الله، فلا أجد لك مخرجًا، عصيت ربَّك، وبانت منك امرأتك) Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Ибн Аббоснинг хузурида эдим, бир киши келиб, хотинини уч талоқ қўйганини айтди. Шунда ибн Аббос сукут қилиб қолди. Мен “Ибн Аббос унинг хотинини ўзига қайтариб берса керак” деб ўйлаб қолдим. Ибн Аббос: “Бирингиз аҳмоқликка қўл уради, сўнг: “Эй Ибн Аббос, Эй Ибн Аббос” дейишга тушади. Аллоҳ таоло (“Талоқ” сураси 2-оятида) “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир” деган. Сен Аллоҳга тақво қилмабсанда. Роббинга осий бўлибсан ва аёлинг сендан боин талоқ бўлибди” дедилар”. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:07 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar