Маҳси ҳақида савол

Ассалому алайкум! Маҳсининг шартларидан бири сув ўтказмаслик. Бунда маҳсини кран тагига қўйиб устидан сув оқизганда ёки тоғорага сув тўлдриб унга маҳсини солганда бир томчи ҳам сув ўтказмаслик назарда тутилганми ёки сувли жойдан 5-6 қадам юриб ўтган вақтда оёқ шунчаки ҳўл бўлмаслигими? Мен 60 мингга замокли маҳси олгандим. Кран тагида устига сув қуйсам баъзи жойидан озгина сув киряпти? Буни ишлатиш ножоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сув ўтказмаслигдан мақсад, тезда ичига сув кириб кетмаслиги. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 224 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar