Содир бўлганми?

Ассалому алайкум! 1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонлар билан яҳудийлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ўшанда яҳудийлар тош ва дарахтлар орасига яшириниб олади. Тош ва дарахтлар тилга кириб: "эй Мусулмон, мана орқамда яҳудий турибди, келиб уни ўлдиргин", дейди. Фақат "Ғарқад" номли дарахт чақирмайди. Чунки у яҳудийларнинг дарахтларидир", дедилар. Муттафақун алайҳ. Ушбу ҳадисда айтилган уруш тарихда бўлиб ўтганми ёки келажакда содир бўлиши кутилмоқдами? 2. Яна у кишидан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ироқдаги) Фурот дарёси остидан тилла тоғ топилиб, уни деб одамлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ва ҳар юзтадан тўқсон тўққизталари ҳалок бўлишади. Уларнинг ҳар бирлари: "кошки мен унга эргашсам", деб умид қилади", дедилар. Муттафақун алайҳ. Ушбу ҳадисда айтилган тоғ топилганми? Ушбу ҳадисларни Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб Зиёзус Солиҳийн китобидан ўқидим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эндликда бўлади. 2). Эндиликда топилади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar