Қурбонлик гўштини тақсимламасдан пишириш

Ассалому алайкум! Биз етти ака-ука хар йили қорамол сўйиб қурбонлик қиламиз. Мол сўйилгандан кейин унинг гўштидан бир қисмини (тахминан 2 кг) пишириб ейиш бизда одат тусига кирган. Яқинда бир киши "гўштни тақсимлашдан олдин уни пишириб ейиш дуруст эмас, бу ишинглар нотўғри"- деб қолди. Агар етти киши хам пиширишга рози бўлса, бу ишимиз дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Розилик билан бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:28 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar