Онам қилган иш гунохлигини билганимда кеч бўлган эди

Ассалому алайкум! 13 ёшлигимда қўшни амакимизи хотинлари тилла узугини йўқотиб қўяди. Унинг уйига кўп кириб чиқиб юрганим учун мендан сен олмадингми деб сўрайди. Бу онамга оғир ботади ва натижада бир йилдан кейин қизчаси яна бир узугини ўйнаб юрганда ташлаб кетади. Буни онам кўриб ўтган йилги алам устида олиб қўяди ва бувам раҳматлига бериб кетади. Бувам ўлишидан аввал уни менга қолдиради мен у узукни эхтиёжим йўлида ишлатиб юбордим. Бу нотўғрилигини кеч тушундим, энди нима қилсам бўлади? Эгасига қайтариб берай десам онам махаллада уятга қолади ёки номидан эхсон қилайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзига қайтариб беришингиз шарт. Онангиз олганини айтишингиз шарт эмас. Бошқага эҳсон қилишингиз ўтмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar