Қарзини бермаса чора кўриш

Ассалому алайкум! Ман савдода тураман. Бир йил бўлди бир аёлга нарса берганман. Ўзими шахримда яшайди, уйини кўрдим, нарсани ўзим олиб бориб бердим. У мани ишонтирди, ишонувчанлигим сабаб унга ишониб ўша кун Жума куни эди нарсани суммаси 10 миллиондан ортиқ эди. Пулни душанба куни беришга илтимос қилди, уйини кўрганим учун унга ишониб бердим. Кейин билсам улар оилавий машенниклар оиласи экан. Маълум бир қисмини берди, 9 миллион қолди. Ҳали ҳамон бермаяпти, қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 9 милионлик нарсасини тортиб олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:51 | Савол-жавоблар | 135 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar