Қайнота ва куёв

Ассалому алайкум! Аёлим бир ой аввал оилавий можаро сабабли отасини уйига ўзи хохлаб кетиб қолди. Бу можарода мени хам, аёлимни хам айби бор. Кетгандан кейин Орада анча-мунча гап-сўз қочди. Бир ойдан кейин мен қайнотамнинг уйига аёлим билан қизимни қайтариб олиб келгани бордим, қайнотам менга жуда қўпол муомалада бўлди ва аёлимни мени рухсатимсиз санаторийга даволаш учун ётқизганини айтди. Шу масалада озгина тортишдик, лекин мен қайнотамни бехурмат қиладиган, шахсиятига тегадиган хеч қандай гап айтмадим. Қайнотам қизини бермаслигини ва мендан аёлимни жавобини беришимни сўради. Мен аёлимни фикрини билиш учун уни ёнига бордим. Аёлим менга яшаш нияти борлигини айтди. Мен оиламни сақлаб қолиш учун қизимни келажаги учун курашяпман.Аёлим билан ўртамизга талоқ тушмаган Аллоҳга шукур. 1). Қайнотамни қизини жавобини мендан сўраши тўгрими бунга хаққи борми? 2). Аёлим мен билан яшайман деса, отаси норозиман деса, аёлимни охиратига путур етмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаққи йўқ. 2). Путур етмайди. Аммо сиз ҳам бир нарсани тушунинг, қизингиз бор экан катта бўлгач куёвингиз қизингизга қандай муомалада бўлишини тасаввур қилинг. Қайнотангизга қўпол муомала қилмасдан ждуа тўғри иш қилибсиз. Биз ҳар доим катталар кечириши керак деган фикрда бўламиз, шуни илгари сурамиз. Аслида кичиклар ҳам катталарни кечириши керак. Буни ҳам ўрганишимиз керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar