Чойхонадаги мевалар

Ассалому алайкум! Бир танишим чойхонада ишлайди. Хоналарга мижозлар томонидан олиб келинган қовун, тарвуз ва ҳўл-меваларни чиройлик ҳолатга келтириб чиқариш учун ортиқча жойини кесиб ташлайди. Шу ортиқча жойини пўчоққа ташламасдан ўзи еса ва атрофидагиларга берса, бировни ҳаққини еган бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бировнинг ҳаққини еган бўлади. Розилигини олсин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:34 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar