Эр вафотидан кейин аёл кимнинг измида бўлади?
Ассалому алайкум! Аёл эри оламдан ўтган бўлса фарзандлари билан эр уйида яшамоқда. Қайнона қайнотаси доим хабар олишади, хеч нарсага мухтож қилмайди, тўй эхсонларни қайнотаси бош туриб қилинади, кунлик рўзғорда керак бўладиган майда-чуйда нарсаларга ўзлари харажат қилади. Аёлнинг ўғли оппоқдадаси билан бирга ишлайди (дадасини дадаси билан) аёл “Қайнотам мен билан иши бўлмасин, менга эркинлик керак. Мен хеч кимни измидамасман отинчадан сўрадим деяпти. Яна турмуш қуришини айтганда қайнотаси йўқ деб жавоб берган. Келин 48 ёшда, бу аёл кимнинг измида бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бева аёл билан маслаҳат қилинади бокира аёлдан изн сўралинади,” деганлар. Яъни бева аёлнинг ихтиёри ўзида бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:59 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар