Харом аралашган пуллар ёки умр

Ассалому алайкум! Мен ҳали мактабни битирганим йўқ. Намоз ўқийман қўлидан келганча динимни ўрганяпман. Ин ша Аллоҳ Университетга келаси йил топширмоқчиман. Ҳалол ҳармони тушиниб етганимдан сўнг анча кўнглим нотинч бўлиб қолди. Ота-онамни ўзларини ошхонаси бор, ароқ ҳам сотилади. Улар топган пулга қисман ҳаром пул аралашади. Аниқки уларга бу тўғри эмаслигини айтсам фойдаси йўқ. Аммо кучим етганча ҳаракат қиламан тушинтиришга. Мен эса улар топган пуллардан фойдаланиб келаман, шулардан овқат ейман, курсларга тўлайман, кийим бош оламан. Ҳали ўзим пул ишлаб топмайман. Нима қилишни билмаяпман? Бир марузада эшитгандим ҳаромдан ҳосил бўлган гўшт дўзахда куймай қолмайди деб. Агар фойдаланган пулим ҳаром қисмидан бўлса ибодатларим нима бўлади деб ўйланиб қолдим. Сотиб олган нарсаларим нима бўлади? Шунақа саволлар қийнаяпди анчадан бери? Менга тўғри йўлни кўрсатсангизлар. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топганининг кўпроғи ҳалолдан бўлса фойдаланиб тураверинг. Таомдан сотилганидан олиб ишлатинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:45 | Савол-жавоблар | 130 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar