Фикрлаш
Ассаллому алайкум! Мен университетда ўқийман. Бизда фалсафа фани ўтилади. Гап шундаки фалсафа фани ўқитувчимиз Ислом динига тўғри келмайдиган гапларни талабаларга айтади. Унинг айтишича инсон вафот этганидан кейин унинг руҳи бошқа ҳайвонлар ва ўсимликлар танасига ўтиб яшар эмиш. Алҳамдулиллоҳ мусулмонмиз. Мен бундай гапларга ишонмайман, лекин аудиторияда 70тага яқин талаба бўлади. Ўқитувчимиз ўзига тортадиган қилиб гапирганлиги учун бази талабалар унинг бундай гапларига ишонишади. Ахир динимизда инсон вафотидан кейин қиёматда тирилтирилади дейилган. Мен ўқитувчимизга шундай деб жавоб қайтарсам у менга "Сенинг фикрлаш доиранг менинг гапларимни қабул қилишга ҳали тайёр эмас экан" деб жавоб берди. Ўша ўқитувчига ишонган талабалар иймондан кетиб қолмайдими? Мен бундай вазиятда қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишонга талабалар динимизга зид эътиқодни қилган бўладилар. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://savollar.islom.uz/smf/arxiv/19780.0
8 Май 2022, 01:02 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар