Қариндошдан шубҳаланиш

Ассалому алайкум! Яқинда бир қариндошимизникида эхсон бўлди. Ўша қариндошимизнинг озиқ овқат дўконлари бўлиб, унда ҳаром ичкилик(хамр) сотишади. Шубхам бўгани учун у эхсонда хеч нарса емадим. Бу эхсонда қўйилган ноз неъматлар ҳаром хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Топадиган молининг аксар қисми ҳалолдан бўлса, уни ҳадясини қабул қилиш ва эҳсонини ейиш жоиз. Аксинча кўпроқ қисми ҳаромдан бўлса ҳадясини ҳам олинмайди эҳсонини ҳам ейилмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar