иймон китобида

Ассаламу алайкум ҳазрат." Иймон" китобида юлдузлар илми олимларини мунажжимлар деб ёзилган. Бизни устозимиз "юлдузлар ва коинотдаги ҳаракатларни астрономлар о‘рганади. мунажжим- бу астролог. астрологлар- юлдузларни инсон тақдирига та‘сирини о‘рганади" дегандилар. шу масалани ёритсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Устозингиз кимлигини билмайман-у, аммо араб тилини билмайдиган одам экан. Мунажжим сўзи арабча “нажм” сўзидан олинган исми фоилдир. Нажм эса, юлдуз дегани. Мунажжим юлдузни ўрганувчи деган маънони беради. Худди шу сўз ажнабий тилда астроном дейилади. Астролог эса, юлдузга қараб фол очувчи деганидир. Бу ерда иккисида ҳам “астро” сўзи борлигига эътибор беринг. Устозингиз ва у кишига ўхшаганларни бу маънода адаштирган нарса ҳам шу. Улар араб тилини билмай ажнабий тилдаги гапларни бир-бирига аралаштириб юборадилар.

8 Май 2022, 01:23 | Савол-жавоблар | 159 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar