Кир ювганда

Ассалому алайкум! Мен шахарда ишлайман, кирларимизни ўзимиз ювамиз, кир ювганда уни 3 марта чайиш кераклигини ўқиб қолдим мен кир ювишни яхши билмаганим учунми, хар доим хар бир кийимни бир мартадан чаярдим, энди ўқиган намозларим нима бўлади? Хар қандай кийим 3 марта чайилиши керакми, ёки фақат нажосат текканими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мақсад нажосатни асарини ҳам қолдирмасдан ювиш. Агар ўша ювганингизда нажосатни асари қолмаган бўлса намозларингизга зарари йўқ. Агар кийимда нажосат бўлмаган бўлса бу нарсаларни унга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:05 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar