Яшашдан зерикдим лекин ўлишни ҳам хохламайман

Ассалому алайкум! Бизнинг оилада ҳаром йўлдан пул келиши оддий ҳол бўлиб қолган. Яни кредитлар олганмиз, ижарага берган магазинларимизда ҳам ароқ ва сигарет сотиб аренда пулини беришади. Мен уйдагиларимга кўп марта айтим лекин қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Бу ҳам бир тирикчилик йўли дейишаяпти. Мен марўзада қуйидаги гапларни эшитганимдан кейин ё яшашимни ё ўлишимни билмай қолдим. " Ким бир марта бўлса ҳам ҳаром луқма истемол қилган бўлса жаннатга кирмайди ёки унга албатта дўзах ўти тегади. Ўқиган намозлари, қилган дуолари ва ҳайрли ишлари қабул бўлмайди." Шу гапларни эшитганимдан бери на овқат еганимни биламан, на бирор бир иш қилганимни. Уёқдан буёққа бориб кунимни ўтказаяпман. Мийямга ўрнашиб олган бу сўзлар менга тинчлик бермаяпти. Агар намоз ўқисам барибир қабул бўлмас экан, ундан кўра оиламга қачон ҳалол луқма олиб киришни бошлаганимдан сўнг қазоларимни оқъийман дейман-у лекин балким у кунгача умрим етмас ахир Аллоҳ таоло ҳар сонияда ўлишингиз мумкун деган балким бу менинг сўнги нафасимдир дейман. Авваллари Роббимдан бирор нарса сўрасам ижобат бўлишига ишонардим ва шундай ҳам бўлар эди. Энди ҳам дуо қиламан фақат ичимдан барибир ҳаром луқма еган бўлсам қаердан ҳам ижобат бўлсин дейдиган бўлдим ва намоздан сўнг узоқ дуо қилишга тоқатим ҳам етмай қолди. Ўлимдан қўрқмас эдим лекин ҳозир... Мен анча йиллардан бери ўқиган намозларимни ўйлаб эссиз барчаси хабати бўлдимикан деб ўйлаб қоламан. Мени аҳволимни тушунасиз деган умиддаман. Агар ўлим келиб қолса еган ҳаром луқмамда бошқа нарса йўқ лекин яшагим ҳам келмаяпти. Ахир намозим, дуоларим ва ҳайрли ишларим қабул бўлмас экан яшаб нима қиламан. Ҳозиргача намоз ҳам ўқиганим йўқ, бирор бир ҳайрли иш ва дуо ҳам қилмаяпман. Аввалги ҳаёт тарзимга қайтмоқчи бўламан лекин ҳозирги аҳволимда бу жуда қийиндек ҳаттоки энди иложи йўқдек туюлаяпти. Менга берадиган жавобингиз ва маслаҳатларингизга муҳтожман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз асло ноумид бўлманг, намозларингиз дуруст бўлган. Шайтон сизни умидсизликка тушириб охири бенамоз бўлишингизга ҳаракат қилади. Сиз имконингиз етганича тақво қилаверинг. Марузада эшитганингиз борасида васвасага берилманг. Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидан ҳаргиз ноумид бўлманг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:17 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar