Жуда кўп гуноҳ
Ассалому алайкум! Ҳозирги хаётимизда гунох ва савовдан иборат ҳаётда яшаябмиз экан. Кўз зиноси, ғино(мусиқа тинглаш) тил офатлари(ғийбат, чақимчилик ва ҳоказо), тақлид(ғарб ёки шарққа), риё, рибо, ёлғочилик ва бировни ҳаққини ейиш. Шу барча гунохларни қилган инсонни тавбаси ҳақида китобларни қидирдим, лекин топа олмадим. Шунинг учун сиз азизлардан ёрдам сўраб Тавба йўлини кўрсатишингизни сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир даврнинг ўз балоси ва муҳим муаммоси бўлади. Бир вақтлар савобнинг энг каттаси фақирларга таом едириш, кийим кийдириш, етимларни парваришга олиш бўлса, ҳозирги кунда фарз ибодатларни бажарилгандан кейинги энг муҳим ва савоби ўта даража юқори бўлган иш гуноҳдан сақланиш бўлиб қолди. Чунки ҳозирда очидан ўлган, кийимсиз қолган ва парваришсиз қолган кишилар жуда камчилик, ҳатто йўқ деса ҳам бўладиган даражада. Етимларни қарамоғига олишга навбат кутиб турганлар қанча, ҳатто зинодан туғилган болаларни ҳам зинодан туғилганига қаралаётгани йўқ. Чироқ ёниши учун манфий ва мусбат топилиши керак. Иккисидан бири бўлмаса чироқ ёнмайди. Худди шунингдек гуноҳларни тарк қилиш манфий, фарзларни адо қилиш мусбат ҳисобланади. Иккисидан бири топилмаса қалбда ёруғлик бўлмайди. Шунинг учун ўзи ҳеч кимга озор бермайди, гуноҳ ишларни ҳам қилмайди, шу билан бирга намоз ҳам ўқимайдиган кишиларда ҳам яхшилик йўқ. Намозларини ва бошқа фарзларни адо қилиб, гуноҳларни тарк қилмаган кишиларда ҳам яхшилик йўқдир. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда тавбанинг шартлари берилган. https://savollar.islom.uz/savol/39309
26 Май 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 161 | Руҳий тарбия