Ҳозирги замонда фақир киши

Ассалому алайкум! Бир қариндошим бор, эр-хотин ва 4 та фарзандлари билан ўрта ҳол ҳаёт кечиради, оддий уйи бор, шароити ҳам бир етиб, бир етмай яшашади, бир неча йиллар пул йиғиб тирикчилик мақсадида машина олишган, хуллас шароити ўрта миёна, лекин уларнинг нисоб миқдоридаги 21 млн 250 минг сўм пули йўқ (2020 йил нисоби), улар фақир ҳисобланадими, уларга закот берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 03:11 | Савол-жавоблар | 172 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar