Икки ўғил учун ақиқа

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сиз азиз устозларнинг халқимиз диний салоҳиятини янада ошириш йўлида олиб бораётган ишларингизга барокотлар ато этсин. Ҳамда бу хайрли ишларингизнинг ажру савобини берсин. Менинг бермоқчи бўлган саволим ақиқа маросими ҳақида. Мен эшитган маълумотларга кўра ҳар бир туғилган ўғил бола номидан иккита қўй ақиқа килиниши керак. Менинг Аллоҳга шукур иккита ўғлим бор. Улар номидан бир вақтда ҳар иккаласи учун битта мол сўйсам бўладими?  Кейин сўйилган мол гўшти қандай эҳсон қилинади? Оиламга ҳам олиб қолишим жоизми ёки ҳаммасини тарқатиш тўғрироқми?  Илтимос маълумот берсангиз. Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Ихтиёрингиз. Оилангизга олиб қолишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Учдан бирини фақир-мискинларга тарқатишингиз афзал. Болаларингиз уларни дуоларидан баҳрамад бўлар эди. Валлоҳу аълам!

28 Июл 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 171 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar